«Аю» компаниясининг спирт ва ароқ заводи мусодара қилиниб, давлат тасарруфига ўтказилди. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров 14 апрелда «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида билдирди.
Унинг айтишича, компаниянинг давлатга ўтишига уларнинг «аввалгидек» миллионлаб солиқларни тўламаганликлари, акцизларни қалбакилаштириб, контрабанда йўли билан нархи 40 миллион сомдан ортиқ 275 тонна спирт билан ушлангани асос бўлди.
«Икки ярим йилдан бери эркалатдик. “Олдинги замон тугади. Энди тоза ишла. Солиқни яширма, акцизни сохталаштирма. «Спиртни контрабанда қилма, ҳукуматнинг чўнтагига анча-мунча бериб, доимгидек ишлайвераман деганингни унут, бизга пул керак эмас, биз бюджетни тўлдиришимиз керак “ деб илтимос қилдик. Эшитмади», — деди Жапаров.
Давлат раҳбари ижтимоий тармоқда баъзи блоггерлар «Аю» компанияси «қусиш» кампаниясининг қурбони бўлиб, аввалгидек гуллаб ишламаётганлигига ҳукуматни айбламоқда, деб қўшимча қилди.
Жапаров, шунингдек, «қусиш» дан давлатга умумий 10 миллиард сомдан ортиқ даромад тушганини айтиб, икки ярим йилдан бери «кимда-ким пул тўккан бўлса, бир тийини сарфланмай тўғри давлат ғазнасига тушмоқда», деб таъкидлади.
« "Қустиризация" масаласи яна кимда-кимни қизиқтирса, менга расмий турда хат билан мурожаат қилсин. Ҳуқуқ-тартибот идораларига айтиб, "қусганларининг" барини кўрсатиб бераман. Изидан қувиб боришса, республика бюджетига тушганини кўришади», — деди у.