Талас вилоятининг Кара-Буура туманида эри калтаклагандан кейин ҳомиласи тушиб қолган аёлнинг иши бўйича суд бўлиб, эрига уч йиллик пробация назорати тайинланди. Маълумотни 12 апрелда «Клооп»га вилоят судидан юборишди.
*Пробация назоратига олинган одам яшаган жойи бўйича пробация органининг назоратида бўлиб, давлатдан чиқмаслиги керак. Агар яшаган, ишлаган ёки ўқиган ери ўзгарса, тегишли органга маълум қилади. Маълум бир одамлар билан алоқада бўлмайди ва маълум бир жойларга боролмайди. Шунингдек, жабрланувчига келтирилган зарарни суд белгилаган муддатда тўлаб бериши керак.
Маълумотга кўра, воқеа 2021 йилнинг 8 июнь куни тонги соат 07:00 атрофида бўлган. Кара-Буура туманидаги Кок-Сай қишлоғининг 31 ёшли турғуни 48 ёшли эри калтаклаганини билдирган.
«Суд мажлисида [айбланувчи] куёви соат 05:00да туриб «мол соғ» деб бир неча марта айтганини, такрорлайвергандан кейин «безор қилдинг» деб қўйганини, кейин уришиб, сочидан судраб, уйнинг орқасига олиб ўтиб калтаклаганини, қорнини мижғиб ушлаганини, аввалроқ рашк ҳам қилиб юрганини айтди», — деб ёзилган маълумотда.
Шунингдек, жабрланувчи воқеадан кейин шифокорларга мурожаат қилиб даволанганини, аммо ҳомиласи тушиб қолганини айтган.
Айбланувчи айбини қисман тан олиб, аёлининг қўлидан ушлаб қўйганини айтган. Қилган ишидан афсусланиб, суддан унга нисбатан енгил жазо беришни сўраган.
Суд айбланувчини, жабрланувчини ва гувоҳларнинг сўнгги сўзларини эшитиб, «эри аёлини ўзаро келишмовчилик асосида, уни ҳомиладор эканини билиб туриб, унинг қорнига бир неча марта тепиб, танасига уриб, қўли билан қорнини мижғиб, соғлигига зарар етказган» деб топган.
Натижада айбланувчига нисбатан бир неча моддалар ёрдамида «Пробация назоратидан фойдаланиб, жазодан озод қилиш» моддаси бўйича ҳукм чиққан.
Қирғизистондаги аёлларга нисбатан зўравонлик
Бош прокурор Курманкул Зулушевнинг 11 апрелдаги билдирувига кўра, 2022 йили Қирғизистонда зўравонликдан 8225 аёл жабрланган.
Зўравонликдан кўпроқ аёллар жабрланади. Уларнинг кўпчилиги милицияга мурожаат қилмагани сабаб рўйхатга олинмайди. Бу оилавий зўравонликнинг масштаби расмий статистикадан анча катта эканидан хабар беради.
Тажовузкорни қонун доирасида жазолаш жуда мураккаб — аксарият жиноят ишлари жарима пули тўлаш ёки жамоатчилик ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабабдан суд жавобига тортилмаслигини билган агрессор аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.
Доим бўлиб турган оиладаги зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳда бирга яшаган одамлари ёки шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемитсид деб аталади.
Агар сиз шерингизнинг ёки нотаниш одамнинг зўравонлигига дучор бўлсангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва давлат ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қила оласиз.