Курашчи Мээрим Жуманазарова жароҳати сабаб Осиё чемпионатидан четлатилди

180

Курашчи Мээрим Жуманазарова қозоғистонлик Елена Шалигина билан курашаётганида бурни қонаб, қон тўхтамай қўйгани учун Осиё чемпионатидан четлатилди.

Ғалаба эса Шалигинага насиб этди.

Мээрим Жуманазарова 68 килограмм вазн тоифасида ярим финалда япониялик Ами Исиига 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, бронза медали учун кураш олиб борган.

Аввалроқ аёллар курашида спортчи 59 килограмм вазн тоифасида Калмира Билимбек қизи Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Айпери Медет қизи эса финалга чиққан ва у қозоғистонлик полвон Эльмира Сиздикова билан куч синашади.

Остона шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати 9 апрелда бошланган ва 14 апрель куни якунланади.

Қирғизистон терма жамоаси саккизта медаль жамғаришди. Бунгача Акжол Махмудов (70 килограммгача), Жоламан Шаршенбеков (60 килограммгача) ва Акилбек Талантбеков (82 килограммгача) учта олтин медални қўлга киритишган.

Битта кумуш медални эса Узур Жусупбеков (97 килограммгача), шунингдек учта бронза медални Роман Ким (130 килограммгача), Раззак Бейшекеев (60 килограммгача) ва Адилхан Нурланбеков (72 килограммгача) қўлга киритишди.