Бишкекда компьютер клуб сифатида фаолият олиб борган вебкам-студия аниқланди

108

Бишкек шаҳридаги ўзларини «таржимонлар» деб атаб, компьютер клуб сифатида иш кўрсатган вебкам-студия аниқланиб, техник ускуналари олинди. Бу ҳақда 11 апрелда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, милиция ходимлари студияни 6 апрелда «Порнографик буюмларни тарқатиш» моддаси бўйича қўзғалган жиноят иш асосида топишди.

Сурат: ИИВ

«Бу манзилда ҳужжат бўйича эр-хотин рўйхатдалиги, бироқ уйнинг биринчи қаватидаги катта хонада 8 компьютер ўрнатилган, алоҳида хонада 10 компьютер, 2-қаватда 4 компьютер, ер тўлада яна 4 компьютер борлиги аниқланган», — дейилади билдирувда.

Милициядан вебкам-студиядан умумий 30 компьютер олинганини айтишди. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВнинг маълумоти бўйича, «муассасада» тахминан 20-25 ёшли 7-8 киши ишлаган — улар модель билан потенциалли мижозлар ўртасида таржимон бўлган. Уларнинг асосий мақсади — мижозларни «кўпроқ тўлаб беришга ундаш» экани маълум қилинди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2021 йилнинг август ойида ўлкада 15 вебкам-студиянинг фаолияти тўхтатилганини билдирган. Уларнинг кундалик яширин даромади 90-100 минг долларга етиб, хизмат кўрсатган қизларга унинг 5-10 фоизи берилиши маълум бўлган.

Муаллиф: Бурулсун Джумалиева