Айпери Медет қизи Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

133

Эркин курашчи Айпери Медет қизи Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатида кумуш медаль олди.

Финал учрашувда спортчи 76 килограмм оғирликда қозоғистонлик курашчи Элмира Сиздикова билан куч синашди.

Бунгача Медет қизи 1/4 финалда ҳиндистонлик 17 ёшгача бўлганлар орасида жаҳон чемпиони Прияни 43 сонияда мағлуб қилган. Ярим финал учрашувида япониялик Мизуки Нагашимани 2:3 ҳисобида ютган эди.

Ўтган йили полвон Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида олтин медаль олган.

Бунгача Қозоғистонда ўтаётган чемпионатда курашчи Калмира Билимбек қизи 59 килограммгача оғирликда бронзани қўлга киритган.

портчи Мээрим Жуманазарова қозоғистонлик Елена Шалигина билан курашаётганда бурни қонаб, қон тўхтамагани сабаб Осиё чемпионатидан четлатилган. У 68 килограммгача оғирликда ярим финалда япониялик Ами Исиига 2:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, бронза медаль учун кураш олиб борди.

Қирғиз терма жамоаси ҳисобида тўққиз медаль бўлди. Аввалроқ Акжол Махмудов (70 кг гача), Жоламан Шаршенбеков (60 кг гача) ва Акилбек Талантбеков (82 кг гача) уч олтин медални қўлга киритишган.

Кумуш медални эса Узур Жусупбеков (97 кг гача) олган, уч бронза медални Роман Ким (130 кг гача), Раззак Бейшекеев (60 кг гача) ва Адилхан Нурланбеков (72 кг гача) олди.

Айпери Медет қизи — икки маротаба Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибаси ва 2020 йили ўтган Токио олимпиадасининг иштирокчиси.