Кампиробод иши: Президентга қамоқдагиларни айблаш учун ёлғон маълумот берилган

164

Кампиробод иши бўйича қамоқдаги сиёсатчи, ҳуқуқ ҳимоячиси ва фаоллар Жогорку Кенешга мурожаат қилиб, депутатлардан уларнинг иши бўйича ИИВнинг вакиллари билан очиқ йиғин ўтказишни сўрашди.

Ишнинг фигурантлари улар «Оммавий тартибсизликлар уюштиришда» айбланиб қамоққа олинишганини, кейин президент Садир Жапаров Халқ қурултойида қамоқдагилар «элни портер билан олиб келиб», ҳукуматни босиб олишмоқчи бўлган деганини эслашди.

«Олти ой ўтди. ИИВ бирортамиздан ҳам қурол, портловчи модда ёки миллион доллар эмас, бир сом ҳам топмади. Бизнинг ҳаракатларимизда жиноят аломатлари йўқлиги исботланди», — дейилади мурожаатда.

ИИВ иложсиз қолганда, бизнинг 2-3 йил олдинги постларимизни, давлат, мустақил экспертларга бериб, «С. Жапаровнинг шаънига путур етказган», «тартибсизликка чақириқ» деган хулоса чиқариб, бизни умуман бошқа жиноятда айблай бошлашди. Энди эса қамоқдагиларнинг айтишича, ИИВ иложсизликдан уларнинг «2-3 йил олдинги постларини давлат, мустақил экспертларга бериб, «президент Жапаровнинг шаънига путур етказган», «тартибсизликларга чақириқ ташлаган» деган хулоса чиқариб» умуман бошқа жиноятда айблай бошлади.

«ИИВ бизни «уюштирувчилар» деб қамаб, энди «чақириқ қилган» дейишга ўтди. Тергов ўзларининг қонунбузарликларини шу йўл билан яширмоқда», — деб билдиришди улар.

Ишнинг фигурантлари «президентнинг атрофидагилардан бири Кампиробод бўйича ёлғон маълумот бериб, бизни қаматиб, давлат раҳбарини атайлаб уят қилди» деб ўйлашади.

«Президентга ёлғон маълумот берган одам, терговчилар, прокурорлар ва судлар президентни давлатнинг ичидагина эмас, бутун дунёга уят қилди. Сиёсий опонентларини, ҳуқуқ ҳимоячиларни, фаолларни ва журналистларни ёлғон маълумотга ишониб қаматди», — деб билдиришди қамоқдагилар.

Улар Жогорку Кенеш билан президентни суд тизими билан ҳуқуқ органларида ҳақиқий ислоҳот олиб боришга ҳам чақиришди.

Кампиробод иши

2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган. Уларнинг барчаси сув омборни Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишгани қамоққа олишга асос бўлди деб ҳисоблашади.

Тергов Кампирободни ҳимоя қилиш бўйича қўмитанинг учрашувидан ёзиб олинган аудиога таяниб, улар тўлиқ масштабли митингларни уюштириб (буни давлат қонунлари тақиқламайди), ҳукуматни босиб олишни исташган деб айтмоқда.

Бироқ қўлга олинганларнинг бари тергов айтаётган қўмитанинг учрашувида бўлмаган ва бари мазкур қўмитанинг аъзоси эмас. Аммо барча фигурантларнинг айблов хулосалари бир хил. Уларнинг ҳаммаси бир хил қарорлар асосида тўрт ойдан бери ТИЗОда ўтирибди.

2023 йилнинг январида ИИВ Кампиробод ишига тўлиқ яширин мақомини берган, бу қарор асоссиз деган адвокатларнинг норозилигига сабаб бўлган. 15 мартда Бишкек шаҳар суди яширин муҳр қисман бекор қилинган.