Полвон Акжол Махмудов учинчи маротаба Осиё чемпиони бўлди

158

Қирғиз полвони Акжол Махмудов грек-рим кураши бўйича учинчи марта Осиё чемпиони бўлди. Мусобақа Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтмоқда.

Махмудов мусобақага 77 килограммгача оғирликда чиқиб, илк учрашувнинг чорак финалида туркманистонлик спортчини 9:0 ҳисобида мағлуб қилди. Ярим финалда япон полвонини 9:1 ҳисобида ортда қолдирди.

Олтин медаль учун бўлган беллашувда эронлик спортчи жароҳати сабаб курашмай, Махмудов учинчи марта Осиё чемпиони бўлди.

Остона шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионати 9 апрелдан 14 апрелгача давом этади. Мусобақанинг биринчи куни грек-рим кураши бўйича қирғизистонлик беш спортчи беллашиб, Роман Ким ва Атабев Азисбеков бронза учун курашиш имкониятига эга бўлди.

10 апрелда грек-рим кураши бўйича қолган спортчилар гиламга чиқади. 11-12 апрелда аёллар кураши бўйича, 13-14 апрелда эркин кураш бўйича мусобақалар ўтади.

Акжол Махмудов

Акжол Махмудов 2018 йили Бишкекда, 2022 йили Монголияда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У Қирғизистоннинг грек-рим кураши бўйича биринчи Жаҳон чемпиони ва Токио олимпиадасининг кумуш медали соҳиби.

Полвон «Осиёнинг 2022 йилдаги энг яхши спортчиси» деб топилган.

Шунингдек, Бирлашган кураш олами Махмудов билан яна бир Жаҳон чемпиони Жоламан Шаршенбековни 2022 йилнинг «тарих яратувчилари» деб атаган.

Шу йилнинг 4 февралида полвонлар «Данк» ордени билан тақдирланган.