Транспорт вазирлигининг 13 ходими коррупция схемасини уюштиришда гумонланиб қўлга олинди

173

Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳридаги ўтказиш бекатида коррупция схемасини уюштиришда гумонланиб Транспорт вазирлигининг 13 нафар ходими қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚдан 6 мартда билдиришди.

Маълумотга кўра, гумондорлар юк ташувчи машинанинг ҳайдовчиларини бекатдан муаммосиз ўтказиш ва юкнинг оғирлиги белгиланган миқдордан ортиқ эканини яшириш эвазига пул талаб қилишган.

«Постнинг ходимлари машинанинг ортиқча оғирлигига яраша 500 сомдан 10 минг сомгача пул олиб туришган. Бу ишга Транспорт вазирлигининг марказий аппаратининг Транспорт назорат бошқармасининг айрим ходимлари ҳам қатнашиб, ўз улушини олиб туришган», — деб билдиришди муассасадан.

Махсус хизматдан гумондорлар «жиноий ҳаракатларини тўсқинликсиз амалга ошириш мақсадида» МХДҚнинг вакилларига пора бериш таклифи билан мурожаат қилишганини ҳам қўшимча қилишди.

Транспорт ва коммуникациялар вазири Тилек Текебаев бу бўйича маълумот бериб, пора олган ходимлар қонун доирасида жавоб бериши кераклигини билдирди.

«Қонун барчага баробар! Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги коррупция билан курашни қўллайди ва пора олган ходимлар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши керак», — деди у.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева