Ўш шаҳридаги қабристон 95 фоизга тўлди, мэрия ер изламоқда

140
Иллюстратив сурат

Ўш шаҳридаги марказий қабристоннинг 95 фоизи тўлиб, шаҳар ҳукумати ер изламоқда. Бу ҳақда 5 апрелда шаҳар мериясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, умумий майдони 50 гектарни ташкил қилган қабристонда бир йил ичида жой қолмай қолиши мумкин. Қабристонга биринчи марта 1978 йили ўлик қўйилган.

Мазкур масалани ҳал қилиш учун шаҳар раҳбари Бакитбек Жетигенов тегишли хизматларга қабристонга қўшимча ер участкаларини топишни топширди.

Марказий қабристонда жой озайиб, қўшимча ер ажратиш зарурати юзага келганини Ўш шаҳар маҳаллий ҳукуматининг вакиллари аввал ҳам айтишган.

Улар «қабристон олти ой ёки бир йил ичида тўлиб қолиши мумкинлигини» айтиб, мэрияга хат ёзишганини, аммо буни «фойдаси бўлмаётганидан» норози бўлишган.

Ўшдаги марказий қабристонга ойига ўртача ўнга яқин ўлик кўмилади. Ҳозирда шаҳарда «Кайирма-1», «Кайирма-2», «Калинин» массиви, Нооман Ата, «Коргон-Тобо, «Эдельвейс» ва марказий қабристонлардан фойдаланилади. Тўлиқ, қўлланилмаётган умумий ўнта қабристон бор.