Қорасувда 5-6 ёшли қизларга нисбатан нопок ҳаракатлар содир этганликда гумонланиб 44 ёшли эркак қўлга олинди.

142
Иллюстратив сурат.

Ўш вилоятининг Қорасув туманида 5 ва 6 ёшли қизларга ифлос ҳаракатлар қилишда гумонланиб 44 ёшли киши қўлга олинди. Бу ҳақда 6 апрелда «Клооп»га вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 3 апрелда Қорасув туман ИИБга маҳаллий турғун мурожаат қилган. Унда Қорасув шаҳрининг яшовчиси 6 ёшли қизнинг уйини олдида номаълум одам қўлидан ушлаб, автомашинасидан олиб тушганини айтган.

Суриштирувда 29 март куни 44 ёшли киши 5 ва 6 ёшли қизларга автомашинасида ифлос ҳаракатлар қилгани аниқланган.

«Ифлос ҳаракатла» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумондор қўлга олинди. Ҳозирда у вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Бу воқеа бўйича «ОшТВ» телеканали воқеа жойидан олинган репортажни эълон қилди. Унда маҳаллий турғунлар нороизлик акциясига чиқиб, гумондорга оғир жазо беришни талаб қилишган.

«Пулдор одам, деб ҳам айтишяпти. Шу сабаб пул билан уй қамоғига чиқиб кетмаслиги керак. Жазоси енгил бўлса эртага яна бировга қилади. Бундай одамлар жамиятда юрмаслиги керак», — деган Қорасув тумани яшовчиси Тариэл Разаков.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили республикада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. ИИВ бошчиси Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортаётганини айтган.

Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка дуч келсангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказга ўлканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун, дам олишсиз ишлайди.

Бундан ташқари, зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Бу ерга қуйидаги манзиллар билан мурожаат қилса бўлади:

Бишкекдаги болаларга ёрдам бериш марказининг рақами: +996773192099 ва +996707079597.

Жалолободда болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.

Зўравонликка учраган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзили ва рақамлари:

Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934

Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288

Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 436677

Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212