6 апрелда фаол Ирис Жекшеналиев фейсбук саҳифаси орқали президент Садир Жапаровга мурожаат қилди. Унга «Оммавий тартибсизликлар» моддаси билан иш қўзғалган ва уй қамоғида киритилган.
Фаол қонун олдида «заррача ҳам» айби йўқлигини таъкидлаб, аслида бу ишда давлат ходимларининг айби бор, деган фикрни билдирди.
«Шу сабаб давлатнинг гаранти сифатида сизнинг адолатли қарорингиз тарих учун жуда муҳимлигини эслатмоқчиман. Кунлар ўтаверади, вақт ўтади. Абадиятни ўйлаш керак», — деди у.
Жекшеналиев Жетим-Тоо конини ишлатилиши бўйича ноаниқ фикрда эканини билдирди. Унинг айтишича, коннинг ишлатилиши сув захирасини камайтириб, музликлар эришинигина эмас, Сирдарёнинг кўп қисмини ташкил қилган Норин дарёсининг булғанишига олиб келади.
«Қумтор конига яқинлашган Молдо-Баши участкасида асрлар давомида турган тоза сув захираси, бошқача айтганда музлик бугунги кунда эриб йўқ бўлди. [...] Мен бу конни келажак авлод янги, экология техника билан давлатнинг фойдаси учун ишлатишини истадим», — деди фаол.
Шунингдек, ҳозирда талаба эканини таъкидлаб, суддан оқланиб чиқса, юриспруденция мутахассислиги бўйича ўқишини давом эттириш нияти борлигини қўшимча қилди.
«Қамоқда ўтириб яқинларимга «Мурожаат қилманглар, митинг, турли акцияларга чиқманглар, фойдаланади» деб хавотирланиб ёзяпман. Улар бажаришди, кўнгли ёниб турса ҳам кўчага чиқишмаган. Бу менинг ҳукуматни босиб олиш мақсадим йўқлигининг далили», — деди у.
Фаол 2022 йил 14 августда МХДҚнинг собиқ раиси Абдил Сегизбаевнинг Норин вилоятидаги Жетим-Тоо кони бўйича айтган эски видеосини эълон қилгани учун ИИВга сўроққа чақирилиб, қўлга олинган. Сегизбаев бу видеода Жетим-Тоони авлодларга қолдириш кераклигини айтган.
Жекшеналиевга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» («Ҳукумат вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликларга чақириқлар, шунга тенг фуқароларга зўравонлик қилишга чақириқлар») моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган.
Жогорку Кенешнинг депутатлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари судни фаолни бўшатишга, ИИВни жиноят ишини тўлиқ тўхтатишга чақиришган.
Кейинчалик фаол уй қамоғига чиқарилган. Ҳозирда ишни Биринчи май туман суди қарамоқда — келаси йиғин 11 апрелда ўтади.
Жетим-Тоо атрофидаги можаро
Жетим-Тоо кони Норин вилоятида, Хитой билан чегарадош жойда. У ерда темирнинг катта захираси ва олтин бор. Охирги йиллари коннинг атрофида турли фикрлар айтилади — ҳукумат конни «Хитойга олдириб юборади» деб хавотир олганлар ҳам бор.
Ўтган йилнинг августида Норин туманининг Икки-Норин қишлоғининг турғунлари Жетим-Тоодаги Чирпикни суви оқиб ўтган ҳудудда олтин қазишга қарши бўлиб митинг ўтказган. Улар «Голд Контент» компаниясининг лицензиясини қайтаришни талаб қилишган.
Кейинчалик президент Садир Жапаров Жетим-Тоо конини ишлатиш ҳақидаги маълумот бўйича мурожаат қилиб, ҳозирда конни ишлатмоқчи бўлган ҳеч ким йўқлигини билдирган. Бироқ у геология ишларини олиб бориб, захирасини аниқлаб қўйишгагина буйруқ берилганини қўшимча қилган.
Шунингдек, давлат раҳбари «Жетим-Тоони ҳимоячиларига айланганларни» халқнинг бошини айлантиришни тўхтатишга чақирган.