Видео: Жанжаллашгани сабабли мандатини топширган Абировни парламентда қарсак чолиб кузатишди

153

5-апрелда Жогорку Кенешда муштлашгани учун мандатини топширган собиқ депутат Жанибек Абиров охирги сўзини айтди.

Абиров парламент минбаридан уни қўллаган собиқ ҳамкасбларига, спикерга ва вазирлар маҳкамасига миннатдорчилик билдирди. Депутатлар уни қарсак чалиб, қўлини маҳкам сиқиб кузатишди.

Абировнинг муштлаши ва уни парламентдан кетиши

Марказий сайлов комиссияси 27-мартда Жанибек Абировни Жогорку Кенешнинг депутати мандатидан маҳрум қилган. Бу қарорни МСК бунгача Абиров ўз ихтиёри билан мандатини топшириш бўйича ариза ёзгани учун чиқарган.

Абиров бу аризани «кафеларнинг бирида кузатувчини калтаклагани» айтилиб, жамоатчиликда қизғин муҳокама қилинган воқеадан кейин ёзган.

Депутатнинг бу ҳаракатини президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев танқид қилиб, «бу хулқ-атвор тоифадаги давлат хизматчисининг этика стандартларига тўғри келмайди» деб билдирган. Шунингдек, у Абиров қатнашган муштлашув бўйича давлат раҳбари хабардор эканини айтган.

Кейинчалик Жогорку Кенешда депутат Абировни жавобгарликка тортишга рухсат бериш бўйича махсус депутатлар комиссияси тузилган. Мандатини топширгандан кейин Абиров у калтаклаган тезкор чора кўриш гуруҳининг ходими билан учрашиб, кечирим сўраган.

ОАВдаги маълумот бўйича, жабрланувчи аризасини қайтариб олиб, барча даъволаридан бош тортган. Абиров мандатини топширгани сабаб президент Жогорку Кенеш депутатини Ленин бир мандатли округи бўйича сайловни 28-майга белгилади. Уни ўтказишга 18 млн сом сарфлаш режалаштирилмоқда.