Ўшда 3 болали аёл эри томонидан бичоқланиб ўлдирилди

197
Иллюстратив сурат

Ўш шаҳридаги Оқбура дарёсининг четида 23 ёшдаги аёл 28 ёшли эри томонидан пичоқланиб вафот этди. Бу ҳақда 5-апрелда «Клооп»га Ўш  шаҳар ИИБдан билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, воқеа 2-апрелда бўлган. Тунги соат 23:00 атрофида Набережная кўчасидан аёлнинг жасади топилган.

Гумондор сифатида унинг 28 ёшли турмуш ўртоғи қўлга олиниб, Ўш  шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Дастлабки кўрсатмасида у аёлини «бошқа эркакдан рашк қилиб, кузатиб бориб, Оқбура дарёсининг четида ўтирган жойда бўйин қисмига бир марта пичоқ сайиб юборганини» айтган. 23 ёшли аёл олган жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалди, тергов давом этмоқда. Марҳумнинг ортида уч боласи қолди.

Қирғизистондаги фемитсид

Зўравондикдан кўпроқ аёллар жабрланади. Уларнинг кўпи милицияга ариза билан мурожаат қилмагани сабаб рўйхатга олинмайди. Бу оиладаги зўравонликнинг масштаби расмий статистикадан анча катта эканидан далолат беради.

Агрессорни қонун доирасида жазолаш жуда қийин — кўп жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабаб суд жавобгарлигига тортилмаслигини билган агрессор аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.

Доим бўлиб турган оиладаги зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳидаги бирга яшаган одамлари ёки собиқ ҳамкорлари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемитсид деб аталади.

Агар сиз турмуш ўртоғингиз ёки нотаниш одамнинг зўравонлигига учрсангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва ҳудудлардаги кризис марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.