МХДҚ ва Божхона ходимлари иштирокидаги муштлашув бўйича иш якунланди

196

Ўш шаҳридаги Sky Bar тунги клубида МХДҚнинг ҳамда Божхона ходимлари ўртасидаги муштлаш билан боғлиқ иш тўхтатилди. Бу ҳақда 5-апрелда Ўш шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳар суди жиноий иш томонларнинг ярашуви туфайли қисқартирилганини айтди. Шунингдек, улар иш МХДҚ ходимига эмас, балки муштлашув иштирокчиси бўлган фуқарога нисбатан қўзғатилганини билдиришди.

Муштлашув 2-январь кечки пайт содир бўлган ва унинг видеоси интернетга тарқаб кетган. Воқеадан сўнг блогер Ринат Усупбоев Қамчибек Ташиевга юзланиб, «Муштлашувда МХДҚнинг ва божхона ходимлари иштирок эганини» айтган.

10-январда МХДҚ тунги клублардан бирида муштлашган ходимларини «миллий хавфсизлик органини обрўсизлантиргани учун» ишдан бўшатди.

Шунингдек, Давлат божхона хизмати муштлашувга алоқадор ходимлар ишдан бўшатилишини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳарбий прокуратура ишни тергов қила бошлаган.