Журналистлар вилоят раҳбари трансформация қилишга ҳаракат қилган участка унинг қариндошига тегишли эканини аниқлашди

140
Зиядин Жамалдинов ва Султанбек Жунусов

Ижтимоий тармоқларда Ўш вилоятининг бошчиси Зиядин Жамалдинов билан Толойкон қишлоқ ҳукуматининг собиқ бошчиси Султанбек Жунусовнинг суҳбати ёзилган аудио тарқалди. Унда вилоят раҳбари қишлоқ ҳукумати етакчисидан «ишлаб чиқариш йўналишидаги ерни, турар-жой йўналишига ўзгартириб беришни сўраган».

Вилоят маъмурияти, аудиода Жамалдинов сўзлаганини тасдиқлади ва буни «махсус уюштирилган» деб билдирди.

Нима бўлди?

Аудио ёзувда президентнинг Ўш вилоятидаги вакили Зиядин Жамалдинов Толойкон қишлоқ ҳукуматининг собиқ бошчисига мазкур ҳудудга қарашли беш гектар ишлаб чиқариш йўналишидаги хусусий ерни аҳоли пунктлари йўналишига ўзгартириб беришни илтимос қилаётганини эшитиш мумкин.

Толойкон қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Султанбек Жунусов бу ноқонуний эканини, кейин «жавобгарликка тортилишини» айтиб, бу ишни қилмасликни сўраган.

Журналистлар билдиришича, Жунусов 17-мартда ўз истаги билан ишдан кетган. Бу аудио ўтган йилнинг май-июнь ойларида ёзилганини тасдиқлаб, «вилоят раҳбари ундан ернинг категориясини ўзгартиришни талаб қилганини» айтди.

«Мен ўша ерда «бундай қилолмайман, жавобгарликка тортиламан» деб айтганман. Менга «енгил-саноат йўналишидан аҳоли пунктлари категориясига ўтказиб бер» деган. Ўтказиб бўлмайди, қонун йўл бермайди», — деди у «Т-Медиа» каналига берган интервьюсида.

Вилоят маъмуриятининг жавоби

Президентнин Ўш вилоятидаги мухтор вакилининг матбуот котиби Эрмек Муратбек ўғли мазкур билдирув бўйича «Т-Медиа» телеканалига изоҳ бериб, «аудио кесиб тарқатилган» деб билдирди.

Унинг айтишича, ижтимоий тармоқларга тарқаган билдирувда сўз Толойкон қишлоқ ҳукуматида жойлашган енгил саноат йўналишидаги 5 гектар ер ҳақида бўлмоқда. Бироқ бу ер ҳужжатлар бўйича хусусий, жисмоний шахсга тегишли деди.

«Бу ер енгил саноат йўналишида экан, шуни губернатор қишлоқ ҳукумати бошчиси билан мажбурламай, илтимос қилиб, шунчаки маслаҳатлашяпти. Ернинг эгаси — жисмоний шахс, бизнинг вакилга «еримиз бекор турибди, аҳоли пункти [категориясига] ўзгартириб берсангиз, мен фуқаролик мажбуриятимни бажариб, қишлоқ ҳукуматидаги ерга муҳтожларга ер участкаси қилиб бўлиб берсам» деб мурожаат қилган экан», — деди Муратбек уулу.

«Т-Медиа»нинг журналистлари бу ер Руслан Арапов номли фуқарога тегишли эканини аниқлашди. Бироқ ер ким томонидан ва қачон хусусийлаштирилгани номаълумлигича қолмоқда.

Маълумотларга кўра, Руслан Арапбаевнинг аввалги тўлиқ исми Жамалдинов Руслан Арапбаевич бўлган. 2020-йил июнь ойида у фамилиясини Жамалдиновга ўзгартириш натижасида унинг тўлиқ исми Арапбаев Руслан Арапбаевичга айланган.

Арапбаев фейсбук саҳифасида Жамалдинов билан дўст. Бундан ташқари, у ўз саҳифасида вилоят раҳбари ҳақидаги маълумотлар билан бўлишиб туради.

Материал эълон қилинишидан олдин вилоят маъмурияти, Толойкон қишлоқ ҳукуматида жойлашган 5 гектар саноат участкаси, Мамадалиев Нуржигит Бердали уулу исмли фуқарога тегишли эканлигини маълум қилди.

Сурат: Ўш вилояти ҳокимлиги

Илова қилинган ҳужжатга кўра, мазкур ер участкаси 2022-йил 8-апрелда Руслан Арапбаевнинг номига расмийлаштирилган ва ўша йилнинг 21-сентябрида Бердали уулу номига ўтказилган.