Таласда вилоят прокуратурасининг янги биноси очилди

187
Талас вилоят прокуратурасининг биноси. Сурат: Бош прокуратура

Таласда янги қурилган вилоят прокуратураси биносининг очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда 31-мартда бош прокуратурадан маълум қилишди.

Маълумотга кўра, бино икки қаватдан иборат бўлиб, унда ходимлар учун зарур бўлган барча шароитлар яратилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Тадбирга бош прокурор Курманкул Зулушев, Талас вилоят прокуратура органи ходимлари, фахрийлар, шунингдек маҳаллий ҳукумат идораларининг етакчилари ва яшовчилар қатнашди.

Зулушев прокуратура ходимларига ўлкадаги қонунийликни таъминлаш бўйича конституциявий мажбуриятларини камчиликсиз бажаришни талаб қилди. Шунингдек, энди ходимларнинг шароитларини яхшилашга, ижтимоий томондан ҳимоя қилишга эътибор қаратилишини билдирди.

2021-йилдан бошлаб ўлкада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жумладан, МХДҚнинг — маъмурий бинолари тез-тез янгиланиб, очилиш маросимлари тантанали равишда ўтказиб келинади. Бунга қадар Камчибек Ташиев «Регион ТВ» телеканалига интервью берганида, мамлакатда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 50га яқин янги биноси қурилишини айтган.

Ўтган йили «Апрель» телеканалининг журналистлари суриштирув эълон қилган. Унда «Қумтор» томонидан вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишига деб ажратилган пулларнинг бир қисмини фонд МХДҚнинг эҳтиёжлари учун сарфлагани, қўмита ходимлари учун турар-жой ва касалхона қуриб, техника сотиб олиб, биноларни таъмирланаётгани ҳақида билдиришган.

Журналистларнинг маълумотига кўра, сўнгги 5 йилда Иссиқкўлнинг ривожлантириш фонди МХДҚнинг эҳтиёжларига 47 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу сумманинг деярлик ярми — 21 млн 800 минг соми (255 минг доллари) — 2021-йили сарфланган.