Бишкекдаги «Алкони» озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи заводда ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотлар бўйича жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда 31-мартда ФВВнинг матбуот хизмати билдирди.
Ёнғин ҳақидаги маълумот тунги соат 03:10 атрофида тушган. Воқеа жойга ФВВнинг ходимлари бориб, соат 05:55га тилсиз ёв чекловга олинган.
Ҳозирда ёнғинни тўлиқ ўчириш ҳаракатлари бормоқда. Ёнғин майдони тахминан 3500-4000 кв метрни ташкил қилгани айтилди.