Ҳукумат янги тузилган «Кыргызфармация» давлат ишхонасига 500 млн сом кредит ажратди

173

Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли «Кыргызфармация» давлат ишхонасининг ташкил қилиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Янги ишхонани тузиш қарори аҳолини ва давлат даволаш муассасаларини арзон нархдаги дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминлашда янгича усулни амалга ошириш учун қабул қилинган.

Вазирлар Маҳкамаси Молия вазирлигига 2023-йили «Кыргызфармация» ишхонасига 500 млн сом миқдорида бюджет насия беришни топширди. Маош тўлаш фонди 2023-йилга 30 млн сом миқдорида белгиланган.

Бунгача 2022-йилнинг декабрида соғлиқни сақлаш вазири Гулнара Батирова «Кыргызфармация» ишхонасини тузиш режаси борлигини айтган эди. У «Парламент» радиосининг эфирида «Кыргызфармация» ишхонаси тузилгандан кейин дори-дармонларни компаниялардан бевосита сотиб олиш мумкинлигини билдирган.

Баатирова ҳар бир сотиб олинган дори-дармон электрон база орқали назоратга олинишини ҳам қўшимча қилган.