«Қуръон ўқила бошлаган». Ўш мерияси ерда ўтирган аёл ходимнинг тафсилотини тушунтирди

148

29-мартда ижтимоий тармоқларда, Ўш шаҳрида ҳукумат вакиллари қатор тизилган ўтиргичларда ўтириб, бир аёл эса ерда ўтирган сурати тарқалди.

Сурат: Бакит Торогелдининг фейсбук саҳифаси

Суратда стулда ўтирган Ўш шаҳрининг мери Бакитбек Жетигенов, вице-мер Сонунбек Жунусбаев, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев ва бошқа ҳукумат вакилларини кўриш мумкин.

Чап томонда ўтирган Ўш шаҳар мериясининг умумий бўлим бошчиси Масуда Айдарбекова экани маълум бўлди.

Мериядан «Клооп»га бу сурат 21-март Наврўз байрамида Қуръон ўқитиш маросимида олинганини таъкидлашди.

«Бу Наврўзда сумалак очиш вақтида олинган. Одам кўп эди. Қуръон ўқила бошлаганда ким қаерда келаётган бўлса, ўша ўша ерга ўтирганда олинган эди. Ҳеч қандай ажратиш ёки ўтқизмай қўйиш йўқ», — дейилади маълумотда.

2016-йили Ўш вилоятининг губернатори Таалайбек Сарибашевга ёрдамчиси соябон ушлаб тургани олинган сурат пайдо бўлган. Унда жамоатчилик бу кўринишни «бойларнинг одатлари» деб танқид қилишган.