Қорасувда 18 мактаб ўқувчиси атир ҳидидан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

191

Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги №101 Кумар Момбекова номидаги ўрта мактабнинг 6-синфнинг 18 ўқувчиси атир ҳидидан заҳарланишди. Бу ҳақда Таълим вазирлигидан билдиришди.

Мазкур мактаб директори ўқувчилардан бири атирни синфнинг ичига сепиб қўйганини, бундан бир ўқувчи қизнинг боши оғрий бошлаганини, кейин ҳаммасини шифокор назоратидан ўтказишга Ўш вилоят болалар касалхонасига етказилганини билдирди.

Маълумотга кўра, синфда 43 ўқувчи бўлган. Экспертизанинг натижасида соғлиги нормада экани аниқлангандан кейин кўпи уйларига чиқарилган. 18 ўқувчи эса шифокорларнинг назоратига олинган.

Касалхонага ётқизилган 18 боланинг аҳволи қониқарли, уларнинг 13 бугун уйига чиқарилади. Беш мактаб ўқувчиси яна икки кун шифокорларнинг назоратида бўлади.

Ҳозирда заҳарланишнинг сабабини аниқлаш учун керакли таҳлиллар тайинланди.