Президент рус тили масаласида «сиёсий манипуляцияларга қатъий қарши» эканини билдирди

202

Президент Садир Жапаров рус тили масаласида «сиёсий манипуляция қилиш ҳаракатларига қатъий қарши» эканини билдирди. Бу ҳақда у Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашувда айтди, бу ерда Жапаровга Россия Қирғизистонда қурадиган мактабларнинг лойиҳаси кўрсатилди.

Россия томон умумий рус тилида билим берувчи тўққиз мактаб қуриб беради. Улар Бишкекда, Ўшда, Новопавловкада, Қоракўлда, Жалолободда, Ўзган туманида, Норин, Боткен ва Талас вилоятларида қурилади. Қирғизистон ва Россия ҳукуматлари қурилиш ҳақида келишувни имзолади.

«Россия томонга ўлкамизда расмий мақомга эга рус тилини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Қолаверса, рус тили миллатлараро муомала тили сифатида хизмат қилади ва мен президент, фуқароларнинг ҳуқуқлари билан эркинлигини гаранти қатори бу масалада сиёсий манипуляция қилиш ҳаракатларига қатъий қаршиман. Сизнинг барча учрашувинглар, қолаверса ҳозирги учрашувингиз рус тилида ўтаётгани кўп нарсани англатади», — деб таъкидлади Жапаров.

Охирги вақтларда рус тили масаласи Бишкекнинг туманларини қирғизчалаш ташаббуси айтилиб, кейин парламент спикери амалдорларнинг бирига Жогорку Кенешнинг йиғинида рус тилида баёнот беришга рухсат бермай қўйгандан сўнг муҳокама қилина бошлаган.

Аввалроқ президент Садир Жапаров рус тилининг мақоми «расмий бўйича» қолади деб ваъда берган. Вазирлар Маҳкамаси бошчиси Акилбек Жапаров ҳукумат рус тилини қўллаб, бироқ рус тилига зарар келтирмаслик керак деб билдирган.