Жалолобод: Мэрия электробуслар сотиб олиш учун 100 млн сомлик тендер эълон қилди.

155
Иллюстратив сурат

Жалолобод шаҳар ҳокимлиги электробуслар сотиб олиш учун 100 миллион сом сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 24-мартда давлат харидлари порталида эълон қилинди.

Ҳокимлик томонидан эълон қилинган тендерга кўра, 100 млн сомга ўнта электробус ва учта қувватловчи станцияси сотиб олиш режалаштирилмоқда. Автобуслар 50 кишига мос, 17 ўринли эканлиги ёзилган. Конкурс 17-апрелга қадар давом этади.

Жалолобод шаҳрида муниципал автобуслари ва троллейбуслар кам. Ҳар куни ҳаракатланадиган 160 та жамоат транспортидан фақат еттитаси муниципал автобусларидир. Уларнинг эскиргани ва йўловчиларга шароит яратилмагани айтилади.