Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 43 ёшли киши 19 ёшдаги қизини зўрлашда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 28-мартда «Клооп»га Сузоқ туман ички ишлар бошқармаси билдирди.
Маълумотга кўра, воқеа 2022-йилнинг сентябрь ойи охирида бўлган. Мазкур факт Сузоқ туман ИИБга «Зўрлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Воқеада гумонланган одам қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда.
Шу йил 22-мартда, Бишкекда 13 ёшли қиз зўрланиб, ўтган йили сентябрда кўз ёргани маълум бўлган. Қизни зўрлашда гумонланган шахс озодликда юргани икки йилдан ошганда маълум қилинган.
Милиция гумонланувчи унга қўйилган айбни инкор қилганини, унинг оталигини аниқлайдиган тиббий экспертизанинг дастлабки натижасига кўра, 17-мартда гумондор қўлга олиниб, тергов битгунча ТИЗОга киритилганини билдирган.
Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, 2022-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти асосида 438 жиноят иши қўзғалган. Шунингдек, ИИВ бошчиси Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактларининг сони йилдан-йилга ортаётганини айтган.