Ўш шаҳрининг қоқ ўртасида жойлашган Сулаймон-Тоғнинг ёнбағрларида дарахтлар гул очиб, кўклам баҳор келди.
Аталиши «Сулаймон подишоҳ тоғи» деб талқин қилинган ва маҳаллий аҳоли томонидан муқаддас деб ҳисобланган тоғнинг баҳор фаслидаги чиройини Орозгүл Аташова олган суратлардан кўришингиз мумкин.
Сулаймон-Тоғ Қирғизистондан 2009-йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган биринчи ёдгорлик ҳисобланади.
Унинг узунлиги 3 километр, эни 1,5–2 километрга чўзилиб, денгиз сатҳидан 1176 метр баландликда жойлашган.
Тоғ худудида ўрта асрларда қурилган масжид ва ғорлар мавжуд.