Султонбеков: Хитой архивларидан топилган қирғизлар ҳақидаги маълумотларни таржима қилиш учун 13 миллион сом ажратилади

2019-йилда Хитой архивларидан топилган қирғизлар ҳақидаги Х-асрга оид янги маълумотларни қирғиз тилига таржима қилиш учун Президент жамғармаси томонидан 13 миллион сом ажратилади. Бу ҳақда 24-мартда президент матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди.

Аввалроқ «Мурас» давлат жамғармаси раиси Кияс Молдокасимов 10 минг саҳифага яқин архив ҳужжатларини қирғиз тилига таржима қилиш учун маблағ топишни сўраб Садир Жапаровга мурожаат қилганини билдирди.

Молдокасимов дастлаб материаллар қадимги хитой тилидан ҳозирги хитой тилига, сўнгра қирғиз тилига таржима қилинишини таъкидлади.

Султонбеков президент топшириғи билан ажратилган 13 миллион сом яқин орада «Мурас» жамғармаси ҳисобига ўтказилишига ишонтирди.

2019-йилда Хитой ёзма манбаларида қирғизлар ҳақида янги маълумотлар топилгани хабар қилинган. Бу ҳақда ўша пайтдаги президент Сооронбай Жеэнбековга хитойлик олимлар билдирган – унда собиқ президент Хитойга иш сафари билан борган.

Хитой тарихчиси Ю Тайшан Хитой архивидаги X-асрга тегишли материалларда қирғизлар ҳақида маълумотлар борлигини топган.

Бунгача қирғизлар дастлабки хитой ёзма манбаларидаги милоддан аввалги III-асрга, аниқроғи 201-йилга оид маълумотларда тилга олинган – унда қирғизлар «гэгунлар» (таҳр. – хитойча номида қирғизлар) деб ёзилган.