Қирғизистонлик дзюдочи «Чоң шлем» турнирида илк бор олтин медални қўлга киритди

178

Қирғизистонлик дзюдочи Кубаничбек Айбек уулу Грузиядаги «Чоң шлем» турнирида (Grand Slam) олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда 25-мартда Қирғизистон миллий дзюдо федерациясидан хабар беришди.

Айбек уулу вазни 66 килограммгача бўлган полвонлар билан куч синашди. У Куба, Бразилия, Грузия спортчиларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Спортчи ярим финалда грузиялик дзюдочи билан ҳам баҳслашди ва финалда мўғулистонлик спортчини мағлуб этганди.

Миллий дзюдо федерациясидан Айбек уулунинг ушбу ғалабаси Қирғизистон дзюдоси тарихидаги «Чоң шлем» турнирида қўлга киритилган биринчи олтин ҳисобланади.

Кубаничбек Айбек уулу. Фото: IJV.

«Чоң шлем» турнири 24-мартда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бошланган. Мусобақа 26-мартга қадар давом этади. Унда 61 давлатдан дзюдочилар иштирок этмоқда. Дзюдо бўйича «Чоң шлем» турнири Олимпиада ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидан кейинги энг нуфузли турнир ҳисобланади.