24-мартда омбудсмен Атир Абдрахматова давлат органларини Конституциявий суднинг собиқ судьяси Клара Сооронкулованинг соғлиғига эътибор қаратишга чақирди. Ҳозирда Сооронкулова Кампиробод иши бўйича ТИЗО-1да сақланмоқда.
Маълумотга кўра, Ҳақиқатчи институтида ишлаган ходимлар қамоққа бориб, яқинда операция бўлган Сооронкулова билан учрашди.
«Сооронкулова операция бўлишига қарамай, қамоқда сақлашаётганидан норози бўлди. Учрашувда операциядан кейин уни назоратда бўлиши қийинчилик яратаётгани, шу сабаб реаблитацияга муҳтожлиги маълум бўлди», — дейишди институтдан.
Сооронкулова 20-февралда даволаниш ва операция қилдириш учун касалхонага ётқизилган. Операциядан кейин 14-мартда уни шифокорларнинг тақиқига қарамай яна қамоққа киритишган.
Биринчи май туман судининг қарорига кўра, Сооронкулова 20-апрелгача қамоқда қолади. Кампиробод ишидан ташқари унга фейсбукда Мирлан Ураимовга тегишли бўлган постни бўлишгани учун яна бир айб қўйилган.
Кампиробод иши
2022-йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деган айб қўйишган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва қўлга олинганларнинг яқинлари буни сиёсий таъқиб деб атаб, адолатли текширишни сўраб президентга мурожаат қилиб, бир қанча норозилик акцияларига чиқишган.
Кейинчалик қамоқдаги 19 фаол очлик эълон қилган. Очлик эълон қилгандан кейин кўпининг соғлиги ёмонлашиб, айримлари уларни касалхонага ўтказишни талаб қилишган. Уларнинг ҳаммаси бир хил қарор асосида тўрт ойдан бери ТИЗОда.
Январда ИИВ Кампиробод ишини тўлиқ яширин қилган, мартнинг ярмида эса Бишкек шаҳар суди яширин деган мақомни қисман бекор қилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27-январда давлат ташрифи билан Қирғизистонга келган. Унда Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга ўтказиб берилган.