Бишкек шаҳар милицияси ногиронлар аравачасидаги одамни каналга итариб юборган 30 ёшли гумонланувчини қўлга олди. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Маълумотларга кўра, 23-март куни №4 шаҳар клиник шифохонаси ходимлари умуртқа поғонаси синган 35 ёшли эркакнинг вафот этгани ҳақида милицияга хабар берган.
Воқеа жойига борган тергов-тезкор гуруҳи марҳумни Бишкекнинг Рискулов ва Заводской посёлок кўчалари кесишмасидаги каналдан топиб, касалхонага етказилганини аниқлашган.
Шаҳар милицияси эълон қилган видеода нотаниш шахс аравадаги кишини каналга куч билан итариб юбориб сўнгра юриб кетганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан «Одам ўлимига сабаб бўлган соғликка оғир шикаст этказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. 40 ёшли эркак гумондор сифатида қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.