Бишкекнинг Биринчи май туман суди 22-мартда блогер Ирис Жекшеналиевнинг уй қамоғи эҳтиёт чорасини 25-майгача узайтирди. Адвокати Нурбек Садиковнинг айтишича, блогернинг эҳтиёт чораси прокурорнинг илтимоси билан узайтирилди.
«Суд ҳар икки ойда айбланувчининг эҳтиёт чорасини узайтиришни ёки ўзгартиришни кўриб чиқиши керак. Бугунги кунда, 25-мартда аввалги чиқарилган эҳтиёт чорасининг муддати тугайди. Прокурор эҳтиёт чорасини ва бу суд текширувини кўриш муддатини узайтириш бўйича ариза киритди», — деб билдирди адвокат «Клооп»га.
У суднинг охирги сўзини 3-апрелга белгиланганини қўшимча қилди.
Фаол 2022-йилнинг 14-августида МХДҚнинг собиқ раиси Абдил Сегизбаевнинг Норин вилоятидаги Жетим-Тоо кони бўйича эски видеосини эълон қилгани учун ИИВга сўроққа чақирилиб, қамалган.
Жекшеналиевга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» («Ҳукумат вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликларга чиқириқлар, шунингдек фуқароларга зўравонлик қилишга чақириқлар») моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган.
Жогорку Кенеш депутатлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари судни фаолни бўшатишга, ИИВни эса унга қарши жиноят ишларини тўлиқ тўхтатишга чақиришган.