Қирғизистоннинг жанубида 3 балли зилзила қайд этилди

199

21-март куни тунда Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларида кучи уч балга етган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати билдирди.

Дастлабки маълумотлар бўйича, табиий офатдан жабрланганлар ва вайроналар йўқ.

21-март куни кечда Афғонистон ҳудудидаги Гиндукуш тоғ ён-бағирларида силкиниш бўлди. Маълумотларда кучи 6,5 баллдан 8 баллгача етгани айтилмоқда. Reutersнинг маълумотига кўра, Афғонистон ҳамда илан Покистонда камида уч киши вафот этиб, 100дан ортиқ одам жароҳатланган.

Марказий Осиё давлатларида йўқотишлар ва вайроналар йўқ ва барча давлатнинг ҳукумати зилзила бўлгани ҳақида маълум қилди. Қозоғистон жанубидаги Тараз ва Шимкентда кузатилган зилзиланинг кучи 3 баллга етгани айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг ФВВ Тошкентдаги зилзиланинг кучи 5 балга етгани ва зилзила тўлқини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида 4 балдан 6 баллгача сезилганини билдирди. Шунингдек, зилзила Тошкентда ҳам кузатилди.