Бишкекда милиционерлар зўрлаган 13 ёшли қизни қўллаб-қувватловчи митинг бўлиб ўтди

158

22-мартда фаоллар милиционерлар зўрлаган 13 ёшли қўллаб, Бишкекдаги Олий суд биноси олдига митингга чиқишди.

Унга бир неча одамлар қатнашди. Фаолларнинг айтишича, милиция ходимлари улардан митингни Олий суд олдида эмас, истироҳат боғларининг бирида ўтказишни сўради.

«Энг ёмон жойи — эртага келиб ўша 13 ёшли қизимиз каби ёш қизларимизни, болаларимизни зўрлаб ёки бошқа куч ишлатадиган одамлар шундай осон қутилиб кетишига яна бир карра ишониб бизнинг мамлакатдаги қонунийликка боғлиқлик, пул ва ҳукуматдан паст туришини яна бир бор исботлаб қўяди», — деди фаол Эркин Рискулбеков.

Акция иштирокчилари судланувчиларга нисбатан аввалги инстанция чиқарган ҳукмни енгиллаштирмасликни талаб қилишди. Бу йил январда Бишкек шаҳар суди судланган милиционерларнинг жазо муддатини 10, 15 йилдан 6 ва 9 йилга қисқартирган.

Ўсмир қизнинг зўрлангани 2021-йилнинг июль ойи бошида маълум бўлган. Қизнинг отасининг айтишича, қизга зўравонлик 2021-йилнинг августидан 2022-йилнинг февралигача давом этган.

Шунингдек, зўрлаш ишларига Ўш бозоридаги меҳмонхоналарнинг бирида ишлаган официант ҳам гумонланувчи сифатида ўтган. Унинг иши бўйича тергов тугатилиб, материаллари судга оширилган.