Садир Жапаров Қирғизистон ўтиш даврини якунлаб, ривожланиш йўлига ўтганини айтди

275

21-март куни Президент Садир Жапаров Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида Наврўз байрами муносабати билан табрик нутқи сўзлади. Унда давлат раҳбари Қирғизистон ўтиш даврини якунлаб, тараққиёт йўлига ўтганини таъкидлади.

Жапаров икки йил давомида мамлакатда «мустаҳкам бирдамлик ва якдил ҳаракат туфайли  сезиларли ишлар амалга оширилмоқда» деб таъкидлади.

«Ўтиш даврини якунлаб, ривожланиш йўлига тушдик, дейишимиз мумкин. Биз, давлат раҳбарияти,  халқ бизга ишониб топширган барча мажбуриятларнинг уддасидан чиқишимиз зарур! Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида келажак авлод тарафидан тўғри баҳоланувчи кўплаган яхши шарт-шароит ва янгиликлар яралмоқда», — деди у.

Шунингдек, президент ўтган йили Наврўз байрамини Баткенда нишонлаганини ёдга солди. Унинг таъкидлашича, чегара муаммолари сабабли Баткен вилоятини қайта тиклаш ҳамда турғунларнинг хавфсизлигини таъминлаш мамлакатнинг асосий мажбуриятларининг бири бўлиб ҳисобланади.

Президент «кейинги авлодга чегараси тўлиқ аниқланган, тинчлик ва хотиржамликда яшаган янги Қирғизистонни ўтказиб берамиз» деб ваъда берди.