Таласда 14 ёшли қизга тажовуз қилишда гумон қилинган киши қўлга олинди

218

Талас вилоятининг Арал қишлоғида 14 ёшли қизга тажовуз қилишда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Талас вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар берилди.

Маълумотга кўра, шу йили 16-мартда жабрланувчи қизнинг яқинлари милицияга ариза билан мурожаат қилишган. Мурожаатда 14 ёшли қизга шу йили 27-январда маҳаллий турғун ўз машинасида жинсий зўравонлик кўрсатгани маълум қилинган.

Мазкур факт бўйича «Зўрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалди. Гумондор сифатида 22 ёшли фуқаро қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш жойига киритилди.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили мамлакатимизда болаларга нисбатан жинсий-зўравонлик факти бўйича 438 жиноий иш қўзғалган. Шу билан бирга, ички ишлар министри Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йил сайин ортиб бораётганини айтган.

Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 12-августида болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолаган.

Қонунга кўра, болаларнинг жинсий дахлсизлигига ва рухий соғлиғига зид жиноий иш содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш муддати ҳамда жарима миқдори кўпайтирилади.

Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган жиноий ишларни содир этганлар жиноий жавобгарликка тортишнинг эскириш муддати тугагани сабабли, руҳий касалликка чалинганига ёки рухиятининг вақтинчалик бузилиши сабабли, шунингдек шартли равишда муддатидан аввал бўшатишни қўллаш йўли билан жиноий-жазо жавобгарликдан бўшатилмайди.

Шунингдек, зўравонликка келган болаларга ёрдам берадиган марказлар ҳам ишлайди. Қуйидаги манзилга мурожаат қилса бўлади:

  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефондлар: 03922 50405, 03922 50212