НКМ бўйича тушунтириш ишлари: Норинннинг мэри ва солиқ хизматининг бошчиси жаримага тортилди

156

Норин шаҳрининг мэри Канболот Тутуев ва солиқ хизматининг бошчиси «назорат-касса машиналаридан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини етарли даражада олиб бормагани» учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 17 мартда бош прокуратурадан билдиришди.

Маълумотга кўра, улар «Мансабдор шахсларнинг меъёрий ҳуқуқий актлари талабларини бузиш» моддаси билан айбдор деб топилиб, 10 минг сомдан жаримага тортилди.

Шаҳар раҳбари билан солиқ хизматининг етакчиси шаҳарда тадбиркорлар митинг ўтказгандан деярлик бир ҳафта ўтиб жавобгарликка тортилди. 11 мартда Норинда назорат-касса машиналар (НКМ) ва йўл ҳаракатининг янги жарималарини қарши бўлганлар митингга чиққан. Улар билан президент Садир Жапаров учрашган.

Давлат раҳбари вилоят раҳбарлари билан ишчи йиғин ўтказиб, бу йил ички йўлларни таъмирлаш, Баетов — Норин йўлини битириш, Норин аэропортини 2024 йили фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берган.

НКМ ва ЭТТК нима?

Назорат-касса машина (НКМ) — бу маълумотни солиқ хизматининг ягона маълумот тизимига онлайн режимида юборадиган аппарат. Уни товар сотишда ёки хизмат кўрсатишда фойдаланиш керак. Касса машиналарнинг икки тури бор — аппарат ва дастурий таъминот (телефон учун иловалар).

2021 йилнинг охирида президент фармон имзолаган, унда тадбиркорларни иш вақтида назорат-касса машиналардан (НКМ) фойдаланишни бошлашга ундаган.

Бироқ тадбиркорларнинг норозилигидан кейин ҳукумат бозорлар, кичик бозорлар, ярмаркалар ва кўргазмаларнинг ҳудудида иш олиб борган субъектларга 2023 йилнинг 1 апрелигача касса аппаратсиз ишлашга имкон берган.

Электрон товар транспорт қўшимчаси (ЭТТК) 2023 йилнинг бошидан мажбурий бўлди. Олдин савдогарларга қўшимча қоғоз турида бўлса, ҳозир электрон ҳужжат керак.

Уни рўйхатга олиш учун савдогарлар Давлат солиқ хизматининг маълумот тизимида «Шахсий кабинет» очиши зарур, бу ерга ҳар бир товарга қўшимча қоғозларнинг электрон версияси киритилиши керак.

Февраль ойининг охирида давлат солиқ хизмати 2023 йили тадбиркорлар дуч келган қийинчиликлар сабаб ЭТТК фойдаланмагани учун жарима солинмаслигини айтган.

НКМга қарши митинглар кўп бўлиб, тадбиркорлар Акилбек Жапаровнинг истеъфосини талаб қилишган. Шу сабаб Акилбек Жапаров сўнгги интервьюларининг бирида «зарур бўлса НКМни бозорларга киритмай туриш имконини кўриб чиқамиз» деб билдирган.

Муаллиф: Айгерим Белекова