Президент Садир Жапаров Қирғизистон ҳудудида ишлаб чиқарилган товарларни давлат томонидан харид қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг маъмуриятидан билдиришди.
Ҳужжатга кўра, устав капиталида давлатнинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилган давлат ва муниципал ишхоналарга, ҳиссадорлик жамиятларига енгил саноат маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан товарларни имтиёзли равишда харид қилиш таклиф қилинди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган товарларга миллий режимдан озод қилишни белгилаш топширилди.
Миллий режим чет эл товарлари ва хизматларига Қирғизистонда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар билан тенг шартларда давлат харидларида қатнашишга йўл берган.
Давлат ичида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни Миллий режимдан ажратиш давлат харидларида чет ўлка маҳсулоти ва хизматларига нисбатан имтиёзли бўлади.
Вазирлар Маҳкамаси бу чекловларни ички бозорни ҳимоя қилиш, миллий иқтисодни ривожлантириш ва маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун киритмоқда.