Миллий статистика қўмитаси: Оиладаги зўравонликлар кўпайди, сиёсат ва иқтисодиёт тармоғида аёллар кам

181

Миллий статистика қўмитаси БМТнинг аёллар тузумининг ёрдами билан «Барқарор ривожланишнинг мақсадлари ва Қирғизистондаги гендер» номли қўлланма эълон қилди. Унда тадқиқотчилар оиладаги зўравонлик ўсаётганини, унда жабрланувчилар аёллар эканини, иқтисод, сиёсат ва уй ишларини қилишда аёллар билан эркакларнинг ўртасида тенглик сақланмаётганини баён қилишди.

Оиладаги зўравонликнинг ўсиши

Маълумотга кўра, оиладаги зўравонликдан жабрланганларнинг умумий сони олти йил ичида деярлик уч марта ўсган. Муаллифлар 2015-йил билан 2021-йилдаги маълумотни солиштирган. Жабрланганларнинг кўпи — 96% — аёллар.

Хулосада 2021-йили рўйхатга олинган 10151 оилавий зўравонликнинг 256 ҳолатига (2,5%) жиноят иши қўзғалган. 2021-йили кризис марказларига 15696 одам мурожаат қилган. Унинг 12559ни аёллар ташкил қилади. Мурожаатларнинг кўпи оиладаги зўравонлик бўйича бўлган.

Уй ишларини бажаришдаги дисбаланс

Ҳисоботга кўра, Қирғизистоннинг аёллари маош тўланмайдиган уй ишларига эркакларга қараганда 5 марта кўп вақт ажратишади. Бу аёлларнинг иш излашига бўлган асосий тўсқинлик эканини таҳлилчилар таъкидлашди.

«Ишга яроқли аёлларнинг 63,4% уй ишларини қилиш учун ишламаслигини кўрсатишди. Бу орада ишлаган аёллар ишлаган эркакларга қараганда уй ишларига 6,5 марта кўп вақт сарфлашади. Натижада аёлларда бўш вақт эркакларга қараганда 1,4 марта кам бўляпти», — дейилади ҳисоботда.

Таҳлилчилар Қирғизистонда аёлларни иш билан таъминлаш даражаси 42,4%дан ошмаслигини аниқлашган.

«Ишсиз аёлларнинг даражаси ишсиз эркакларнинг даражасига қараганда 1,3 марта кўп», — деб кўрсатилган ҳисоботда.

Эркаклар билан аёлларни иш билан таъминланиши орасидаги фарқ 25 ёшдан 34 ёшгача сезилади. Бу шу ёшдаги аёллар бола туғиш билан машғул бўлади.

Тенглик аёллар билан эркакларга иш ҳақи тўлашда ҳам бўлади. Аёлларнинг ўртача маоши эркакларнинг ўртача маошига қараганда 25%га оз.

Раҳбарлик лавозимларидаги дисбаланс

«Аёлларни қарор қабул қилишга қатнашиши ҳам паст бўйича қолмоқда», — дейилади ҳисоботда.

Бундай кўрсаткич сайлов қонунидаги аёлларнинг квотаси ҳақидаги меъёрга қарамай бўлади.

«Йилдан йилга Қирғизистонда аёл депутатларнинг сони қисқариб келади», — деб таъкидлашди таҳлилчилар.

Ҳисоботга кўра, 2021-йили Жогорку Кенешдаги аёлларнинг улуши 20,5%ни ташкил қилган. Давлат хизматларида ҳам эркакларнинг устуворлик қилиш тенденцияси (59,3%) сақланмоқда, энг катта гендер тенглик сиёсий ва махсус хизматларнинг даражасида сезилмоқда. Унда аёлларнинг улуши 24,2%ни ташкил қилган.

Шунингдек, ҳисоботда ўлкада раҳбарлик хизматларида аёлларнинг улуши ортаётгани — 2021-йили 42,9% ўсгани айтилади. Раҳбарлик қилган аёлларнинг энг кўпи тадбиркор аёллар орасида бўлмоқда.