«19 миллион сомлик зарар». МХДҚ «Электрон кундалик» асосчисини қўлга олди

156

МХДҚ Таълим вазирлиги тизимига киритилган «Электрон кундалик» дастури асосчиси қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, гумондор катта миқдорда солиқ тўловларини яшириш ҳамда фирибгарлик факти бўйича қўлга олинди.

«Ушбу дастурий таъминот асосчиси моддий жиҳатдан бойиш мақсадида, мансабдор шахслар билан олдиндан келишиб олиш билан қўш бухгалтериядан фойдаланган ва олинган даромад ҳақида ёлғон маълумот бериб, солиқ тўлашдан бўйин товлаган», — дейилади МХДҚ хабарида.

Фирибгарлик схемаси натижасида давлат бюджетига йиллик 19 миллион сомдан ортиқ солиқ тўловлари тушмай қолган. Шунингдек, гумонланувчи ўз шериклари билан биргаликда, фирибгарлик йўли билан бошқа тузувчиларнинг маблағларини ўзлаштиргани аниқланган. 13-март куни гумонланувчи МХДҚнинг тергов қамоғининг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.