Конституциявий суднинг собиқ судьяси, Кампиробод ишининг фигуранти Клара Сооронкуловага операция қилингандан кейин шифокорлар тақиқига қарамай, 14-март куни яна ТИЗОга киритилди. Бу ҳақда «Азаттиқ»қа адвокат Чинара Жакупбекова айтди.
Унинг айтишича, операциядан кейин шифокорлар Сооронкуловани реабилитация вақтида ТИЗОда сақлаб бўлмайди деган хулоса чиқарган. Адвокат терговнинг бу ҳаракатлари одамгарчиликка қарши экани айтади.
«Мен терговчига у изоляторда бўлмаслиги керак деган шифокорларнинг хулосасини юборганман, бироқ бунга ҳеч ким реакция қилмади. У кўп вақт оёққа туролмайди, яна бир муоалажага муҳтож», — деди Жакупбекова.
Маълумотга кўра, Сооронкулова 20 февралда даволаниш ва операция учун касалхонага ётқизилган. 10 мартда Сооронкулова касалхонада ётган вақтда Бишкек шаҳар суди эҳтиёт чорасини ўзгартиришдан бош тортган.
Биринчи май туман судининг қарорига кўра, Сооронкулова 20 апрелгача қамоқда қолади. Бундан ташқари, унга фейсбукда Мирлан Ураимовники дейилган постни бўлишгани учун яна бир айб қўйилгани маълум бўлган.
Сооронкуловадан ташқари Кампиробод ишининг бошқа фигурантлари шифохонага ўтказилган. Улар ҳам касалхонага бир неча ой ТИЗОда ўтиргандан кейин тушган. Бунгача фаол Улукбек Маматаев билан Перизат Суранова, шунингдек мухолифатчи Равшан Жээнбеков ва собиқ депутат Орозайим Нарматова ҳам касалхонага ётқизилган.
Бироқ суд Суранова билан Нарматовани соғлиғи сабаб уй қамоғига чиқарган. Улар даволаниб кейин ТИЗОдаги камераларига қайтиши керак.
Кампиробод иши
2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга беришига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деган айб қўйишган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва қўлга олинганларнинг яқинлари буни сиёсий таъқиб деб атаб, адолатли текширишни сўраб президентга мурожаат қилиб, бир қанча норозилик акцияларига чиқишган.
Тергов Кампирободни ҳимоя қилиш бўйича қўмитанинг учрашувидан ёзиб олинган аудиога таяниб, улар тўлиқ масштабли митингларни уюштириб (буни ўлка қонунлари тақиқламайди), ҳукуматни босиб олишни исташган деб айтмоқда.
Бироқ қўлга олинганларнинг бари тергов айтаётган қўмитанинг учрашувида бўлмаган ва бари мазкур қўмитанинг аъзоси эмас. Аммо барча фигурантларнинг айблов хулосалари бир хил. Уларнинг ҳаммаси бир хил қарорлар асосида тўрт ойдан бери ТИЗОда.
2023 йилнинг январида ИИВ Кампиробод ишига тўлиқ яширин мақомини бериб, бу бундай қарор асоссиз деган адвокатларнинг норозилигига сабаб бўлган. 15 мартда Бишкек шаҳар суди махфийлик грииф қисман бекор қилинди.