Бишкекда қоқ туш вақтида бир гуруҳ йигитлар қиз ўғирлашни уюштириб, буни «ижтимоий эксперимент» деб атади.
Жабрланувчининг ролини ўйнаган қизни қутқаришга супермаркетнинг ходимлари чиқишган. Актёрлар шунчалик ролга киришиб кетганидан дўкон ходимларига қўл кўтарган — улардан бирини туртиб, у ерга йиқилган.
Милиция бу ҳақда хабардор бўлганини, сабаби актёрлар қиз ўғирлашни уюштираётганини олдиндан маълум қилганини билдирган.
Феминистлар бундай ўйинлар ва ижтимоий экспериментлар — аёлларга нисбатан зўравонлик деб аталган катта муаммони ва жабрланувчига ёрдамга келган одамларнинг туйғуларини масхаралаш деб ҳисоблашади.
Ролик нима ҳақида?
Посмотреть эту публикацию в Instagram
«Ижтимоий эксперимент»нинг видеоси Инстаграмга 13-мартда тарқаган. Кадрда икки йигит қизни ушлаб, машинага солишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, воқеа бўлаётган жойдаги «Достор» супермаркетининг ходимлари югуриб чиқишди — икки йигит ва бир қиз. Дўкон ходимлари қизни уларнинг қўлидан тортиб, «ўғрилардан» қутқариб қолишга ҳаракат қилишган. Уларга жавоб қилиб қиз ўғирлаганни турткилаб, жабрланувчига ёрдамга келганларнинг бирини йиқитиб юборган. Натижада «қиз ўғирлаганлар» қочиб кетишган.
Милиция нима дейди?
Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБдан «Клооп»га қиз ўғирлаш уюштирилгани ҳақида маълумот олганмиз деб билдиришди. Уларнинг айтишича, А.М. исмли одам милицияга «Биринчи май тумани ҳудудида ижтимоий эксперимент — қиз ўғирлаш ҳаракати бўлишини» билдирган.
Қиз ўғирлаш — театр эмас
Қизларни ўғирлаш — театр ёки ўйин кўрсатиш эмас, деб билдирди «Клооп»га IWPR'нинг (Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг) Марказий Осиёдаги вакилининг дастурий менежери Бегайим Замирбек. Унинг айтишича, актёрларнинг ҳаракати одамлар руҳиятига зарар етказадиган ҳолат.
«Олиб қочишни ҳамон жиноят эмас, урф деб ҳисоблаган жамият буни жиддий қабул қилиши керак», — деди Бегайим.
У блогерлар қизларни ўғирлашни уюштириб, одамларни синашни тўхтатиш керак, акс ҳолда бундай жиноятлар жиддий қабул қилинмайди деб ҳисоблайди.
«Бундай «экспериментларни» театрлаштириш кейинги сафар қизларни чиндан ҳам ўғирлашаётганда одамлар видео учун томоша деб ўйлаб, эътиборсиз ўтиб кетишига олиб келади», — деб якунлади у.
Юрак оғритган зўравонлик мавзусини эксплуатация қилиш
Фемактивист Жанна Араева ҳам зўравонлик бўлган ижтимоий экспериментлар фуқароларни ҳақиқий жиноятларга эътиборсизлигини яратади деб ҳисоблайди.
«Бола ва қашқирлар ҳақидаги воқеа каби — бундай «экспериментлар» — ўринсиз, ақли камларнинг хавфли ўйини деб аташ тўғри — қанча кўп бўлса, шунча одамларнинг реакцияси йўқолади. Келаси сафар кимнидир чиндан ҳам ўғирлашса навбатдаги пранк деб ўйлаб, эътибор бермай кетиши мумкин», — деди «Клооп»нинг суҳбатдоши.
Аслида аёлларга нисбатан зўравонликка одамларнинг реакциясини текширувчи бундай «экспериментлар» бир қарашда қизиқарли ва кўнгил очар бўлиб кўриниши мумкин, бироқ уларнинг ортида юракни оғритувчи аёлларга нисбатан зўравонлик мавзуси эксплуатация қилинмоқда, деб айтади Араева.
«Бу экспериментга мажбур аралашган одамларнинг туйғуларини манипуляциялаш ва аёлларни ва қизларни ҳимоя қилиш жавобгарлигини давлатдан оддий фуқароларга ағдариш», — деди фаол.
Араева бундай томошалар умуман ўринсиз, сабаби бу ижтимоий эксперимент эмас, «ёрдам беришга келган одамларнинг руҳиятини синдиришга ҳаракат, сабаби улар фойдали бўлдим деган туйғу ўрнига кучи ва асабини бекор сарфладим деган туйғуни ҳис қилади» деб қўшимча қилди.
«Энг қўрқинчлиси, аёлларга нисбатан зўравонлик мавзусини кўпроқ қайси эркаклар, айниқса пул топиш ёки каналини танитиш учун қўллашади. Бу жуда пасткашлик ва жирканч», — деб якунлади фемактивист.
Қизларни ўғирлашни нормаллаштириш
Қирғизистонда қизларни ўғирлаш бир неча марта турли роликлар учун юмор, томоша қатори берилган. Бироқ роликларнинг муаллифлари қизларни ўғирлаш ҳақида ролик олиш билан бу жиноятни нормал кўриниш сифатида кўрсатишаётганини тушунмайди. Поп-маданият, реклама, томошалар орқали жамиятда негатив стереотиплар шаклланади.
Қизларни мажбурлаб уйланиш учун ўғирлаш Қирғизистонда энг жиддий муаммоларнинг бири бўйича қолмоқда — статистикага кўра, Қирғизистонда ҳар 17 қиздан бири ўз хоҳишига қарши ўғирланган.
Олиб қочишга дучор бўлган қизлар кўп ҳолларда оиладаги зўравонликда жабрланиб, ўзларини ривожлантириш имконидан маҳрум бўлиб, ҳуқуқлари топталади.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2021-йили аёлларни ўғирлаб, мажбурлаб уйланиш бўйича 560 факт рўйхатга олинган.
Кўп ҳолларда бундай воқеалар судгача етиб бормайди, қонун бузган тегишли жазони олмайди. Агрессорни жазосиз қолиши ўғирланган қизнинг ўлими билан тугаган ҳолатлар бор.
2021-йили марҳум Айзада Канатбекованинг тақдири аянчли тугаган. Айзадани Замирбек Тенизбаев исмли фуқаро ўғирлаб, зўрлаб, қизни ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилган. Воқеа жамоатчиликда резонанс яратгани сабаб, Тенизбаевга қизни ўғирлашга ёрдам берганлар реал жазосини олиб, қамалган. Бироқ қизнинг ўлимини олдини олмаган милиция ходимлари тегишли жазосини олмаган.
Аввалроқ ҳам шундай воқеалар содир бўлган, 2018-йили 19 ёшли Бурулай Турдали қизи милиция бўлимида вафот этган. Гумондор қизни зўрлаб уйланиш максадида ўғирлаган. Уларнинг иккиси қўлга олиниб, милиция бўлимига олиб келингандан кейин йигит қизга пичоқ сайиб ўлдирган ва ўзини ўлдиришга ҳаракат қилган.
Бишкекнинг Свердлов туман суди Марсбек Бодошовнинг мулкини мусодара қилиб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бундан ташқари, Бодошов марҳумнинг оиласига 800 минг сом компенсация тўлиб бериши керак. Бурулайни ўғирлашда ёрдам берган Акмат Сейитов 7,5 йилга қамалган. Кейинчалик Бишкек шаҳар суди бу ҳукмни ўз кучида қолдирган.
Суд уч милиционерни Бурулайнинг ўлимига олиб келган эътиборсизлиги учун айбдор деб топиб, ҳар бирига 260 минг жарима солган. Суд патруль милициясининг икки ходимини оқлаган, чунки улар ўғирланган қиз бораётган машинани тўхтатишган.
Бундан ташқари, Бурулай ўлдирилгандан кейин 23 милиционер жавобгарликка тортилган. Уларнинг ўн учтаси — эгаллаган хизматидан бўшатилган. Чуй вилоят ИИБнинг бошчиси Нурлан Сарчаев, унинг икки ўринбосари — Марлис Асанов ва Канат Жумаев ишдан бўшатилган.
2023-йилнинг январь ойида Марлис Асанов Ўш шаҳрининг ички ишлар бошқармаси бошчиси этиб тайинлангани маълум бўлган.