ОАВ: Бишкекдаги кафелардан бирида депутат Жанибек Абировга ўхшаган шахс назоратчини калтаклаган

119
Сурат: Видеодан скриншот

Жогорку Кенеш депутати Жанибек Абировга ўхшаган киши Бишкекдаги кафеларнинг бирида назоратчини калтаклаганини маҳаллий нашрлар ёзди. Милиция мазкур воқеани текшира бошлади. Бу ҳақда 13-мартда «Клооп»га Октябрь туман ИИБи билдирди.

Маълумотга кўра, шу йилнинг 12-мартида Октябрь туман милициясига фуқародан ариза тушган.

У ўша туни соат 03:30 атрофида номаълум фуқаро Элебаев кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида жамоат тартибини ва этика меъёрларини бузиб, тан жароҳати етказганини билдирган.

Шу сабаб жабрланувчи миллий госпиталга бош миянинг ёпиқ жароҳати ташхиси билан мурожаат қилган.

Мазкур факт Бишкек шаҳрининг Октябрь туман ИИБнинг маълумот журналига рўйхатга олиниб, терговгача текширув ишлари бошланган. Шунингдек, суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Милициядан ҳозирда воқеанинг барча иштирокчилари аниқланиб, тергов ишлари давом этаётганини билдиришди. Бироқ видеодаги депутат Абиров ёки у эмаслиги ҳақида маълумот беришмаган.

Бунга қадар ижтимоий тармоқларда бир қанча эркак кишилар муштлашган видео тарқаган. Унда «Короче» телеграм канали номаълум одам муштлашиб, калтаклаган одам Абировга ўхшаши эканини ёзган.

«Клооп» Абировнинг ўзи билан боғланишга ҳаракат қилган, лекин фойдаси бўлмаган.

Абиров ким?

Жанибек Абиров 2018-йили Бишкек шаҳар кенгашининг раиси этиб сайланиб, 2021 йили 11-апрелдаги маҳаллий кенгашга сайловга қатнашиш учун хизматни топширган. У Бишкек шаҳар кенгашига 2016-йили КСДП партияси билан келган.

Абиров икки марта олий маълумотли бўлган. ОАВга берган интервьюсида шаҳар кенгашига депутат бўлгунча бизнес билан шуғулланганини, асосан кўмир ташиш  билан шуғулланувчи транспорт компаниясини ташкил қилганини айтган.

Унинг отаси Болотбек Абиров — Бишкек Иссиқлик электр марказига кўмир етказиб бериш бўйича тендерни бир неча йил ютган «Рассвет Компани» компаниясининг асосчиси.