Жогорку Кенеш педофилларни ўлим жазосига тортиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди

174
Жогорку Кенеш

Жогорку Кенешнинг 61 депутати президентга педофилларни ўлим жазосига тортиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди. Бу маълумотни 10-мартда «Клооп»га Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Депутат Дастан Бекешевнинг маълумотига кўра, Жогорку Кенешнинг қарор лойиҳаси яқин орада муҳокамага қўйилади. Унинг ташаббусчиси — «Элдик» депутатлар гуруҳининг лидери Акилбек Тумонбаев.

«Популистик қонун»

Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиёдаги ҳудудий дастурий менежери Бегайим Замирбек 10-мартда «Клооп»га интервью берди.

Замирбек статистик маълумотига таяниб, ёш болалар кўпинча оиланинг яқинлари ва қариндошлари томонидан зўравонликка учраётганини айтди.

Унинг айтишича, болалар ўзи жиноят бўлганини очиқ айтишмайди, бунинг натижасида одам ўлдирилиши мумкинлиги айтилса, яшириш янада куч олади. Шунингдек, кўп ҳолларда қариндошлик алоқалари мустаҳкам бўлгани сабаб оиланинг ўзи жиноят ҳақида айтмаслиги мумкин.

«Агар [педофилларни] болаларга зўравонлик қилгани учун ўлдиришса, болани ўлдирган вақтда енгилроқ жазо берса, унда зўравонга зўрлашдан кейин болани ўлдириб, жасадини йўқ қилиш фойдали бўлади. Сабаби улар қотиллик учун қўлга олинса ҳам зўрлашга қараганда озроқ жазоланади. Бундай популистик қонун бу ерда энг муҳим нарса, чунки боланинг ҳаёти унутиб қўйилмоқда. Шундан кейингина зўравонга жазони кўриб чиқиш керак», — деб билдирди Бегайим Замирбек.

Парламентда бунгача ҳам болаларни зўрлаган ва ўлдирган воқеалардан кейин депутатлар жиноятчиларга жазони кучайтириб, Қирғизистонда ўлим жазосини киритишни таклиф қилишган.

Бироқ юристлар Қирғизистонда ўлим жазосини киритишдан олдин биринчи навбатда, амалдаги қонунларни, аниқроғи жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини тартибга келтириш керак деб ҳисоблашади.

Шунингдек, депутат Жанар Акаев Қирғизистоннинг суд тизими адолатсиз эканини, шу сабаб бу ташаббус «юзлаган одамларнинг ўлимига сабаб бўлиб қолиши мумкинлиги» ҳақида огоҳлантирган.

«Бундай ҳайвонликка қўл урганларни албатта жазолашимиз керак. Ҳозирги суд тизими билан ўлим жазосини киритганимиз адолатдан бўладими? Жазони бундан бошқа ҳам кўп турлари бор. Мана Қозоғистон бу йил ўлим жазосидан қайтди. Мана шу томонини ҳам ўйлайлик», — деган Акаев.

Акаевни ҳамкасби, депутат Медербек Алиев ҳам қўллаб, «судлар ўлим жазоси ҳақидаги ҳукмни пули йўқларга чиқара бошлайди» деб билдирган.

Қирғизистонда ўлим жазоси бекор қилинган. 1998 йили ўша вақтдаги президент Аскар Акаев ўлкада ўлим жазосига мораторий киритган. Бу мораторий 2007-йилгача суриб келинган.

2007-йили 25-июнда Жогорку Кенеш бу жазони қонун асосида бекор қилиб, энг олий жазо деб умрбод озодликдан маҳрум қилишни белгилаган. 2007-йили 21-октябрда қабул қилинган янги Конституцияда ўлим жазоси умуман йўқ.