Ўзбекистонда 5 ойдан буён гаровда ўтирган қирғизистонлик фуқаро топилди ва ватанга қайтарилди

161

Қўшни Ўзбекистонга ўғирлаб кетилган, 5 ойдан бери гаровда ўтирган қирғизистонлик ўз ватанига келди. Уни қўйиб юбориш учун яқинларидан 50 минг доллар талаб қилишган. Маълумотни 10-мартда МХДҚдан хабар беришди.

Қўмитанинг маълумоти бўйича, 28-февралда МХДҚга Қирғизистон фуқароси мурожаат қилиб, акасини номаълум шахслар Ўзбекистонга ўғирлаб кетганини ва гаровда ушлаб турилганини айтган.

Икки ўлканинг махсус хизматининг биргаликдаги фаолияти асосида, 2022-йилнинг 23-октябрида икки киши «алдов йўли» билан қирғизистонлик фуқарони Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги «Баймоқ» ўтказма пункт орқали Ўзбекистонга олиб кетгани маълум бўлган.

«Мени “алдов йўли” билан, ҳатто паспортимга пул бериб олиб чиқиб кетишганини ҳам ўзим сезмай қолдим, алданиб қолдим. “Бирга ҳамкорлик қиламиз” деб айтишди, лекин Ўзбекистонга борганда бир ҳафтадан сўнг мени уй қамоғига олишди», — дейди гаровда ўтирган шахс.

7-мартда қирғизистонлик ватанига олиниб келинди ва яқинларига топширилди.

Жиноий ишда гумонланиб  эса қўшни давлатнинг Наманган вилоятининг икки фуқароси қўлга олинган. Улар Ўзбекистоннинг МХДҚнинг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган.

Ҳозирда қўлга олинганларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.