Бир кадр билан: Гуллар ўрнига эркинлик ва тинчлик хоҳлайман

185

Рассом Татьяна Зеленская Фейсбук саҳифасига 8-мартга сиёсий тутқунларга бағишланган иллюстрациясини жойлади.

«Менга гўзал ва нозиклигингча қол, жилмайиш билан бу азобли дунёни гўзалликка буркаб юравер деган тилакларни айтманглар. Мени ҳаётда режаларим бошқа. Озодликни ва тинчликни истайман! Кейин сиёсий тутқунларга эркинлик беришни талаб қиламан», — деб ёзди рассом иллюстрациясига.

Иллюстрацияда тиконли қизил атиргулларнинг ортидаги сочи қисқа аёлнинг образи тасвирланган. Аёлнинг ортидан бошқа аёлларни ҳам соясини кўриш мумкин. Иллюстрацияда: «Гулнинг ўрнига озодлик» деб ёзилган.

Татьяна Зеленскаянинг иллюстрацияси.

Аввалроқ ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар ўлка ҳукуматига мурожаат қилиб, Конституциявий суднинг собиқ судьяси Калара Сооронкуловани, МСКнинг собиқ аъзоси Гулнара Журабаевани ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари Асия Сасикбаева билан Рита Карасартовани қамоқдан чиқаришни сўрашган.

Карасартова ўзи у ва ишнинг бошқа фигурантлари қамоқда ўтирганига беш ой бўлаётганини, шундан бери тергов уларга айб қўйиш учун бирорта ҳам ишончли далил топа олмаганини ёзган.