УЖГ можаро сабабли ишдан олинган Дастан Жумабековнинг акаси ИИВнинг патруль хизматига ишга ўтди

195

Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Дастан Жумабековнинг акаси — милициянинг полковниги Алмазбек Жумабеков ИИВ патруль хизмати раҳбарининг ўринбосари бўлиб тайинланди. Бу маълумотни «Клооп»га вазирликдан тасдиқлашди.

Бунга қадар Алмазбек Жумабеков Норин вилоят ИИБнинг бошчиси бўлган, ундан олдин Талас вилоят ИИБни бошқарган.

У Норин вилоят ИИБнинг раҳбари хизматидан ИИВ хизмат тергови юргизгандан кейин бўшатилган. Унда милиция ходимлари криминал олам аъзоларига аралашиб, улар билан «дўст, қариндош, борди-келди» бўлиб кетгани аниқланган.

ИИВ ўз текширувини МХДҚ Кочкорда Камчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи аъзоларини қўлга олгандан сўнг юргизган. Унда МХДҚ Кочкор туман ИИБ раҳбарияти УЖГ аъзоларини яшириб юрганини аниқлаган. Жами бўлиб Норин вилоятидан 22 милиция ходими жазоланган — уларнинг бир қисмини ишдан олинган бўлса, баъзи бирларига ҳайфсан эълон қилинган.