Бишкек: Милиция аёлни ўғирлашда гумон қилинган шахсни қўлга олди

179

Пойтахтнинг Калис-Ордо участкасида аёл ўғирланди. Бу ҳақда «Клооп»га Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, воқеа 4-мартда бўлиб, шу сабаб милицияга жабрланувчининг эри мурожаат қилган. У номаълум киши аёлини машинага солиб, номаълум томонга кетганини айтган.

Милиция бу факт бўйича «Одам ўғирлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғади. 22 ёшли гумондор қўлга олиниб, Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Ўлкада қизларни ва аёлларни ўғирлаш мунтазам учрайди. Кўпинча уларни мажбурлар никоҳлаш мақсадида ўғирлашади. Бундай воқеаларнинг камида иккиси аёллар ёки қизларнинг ўлими билан тугагани маълум.

Масалан, 2018-йили Марс Бодошев 19 ёшли Бурулай Турдали қизини ўғирлаб, уни милиция бўлимида ўлдирган. Бодошов мулкини мусодара қилиш билан 20 йилга судланган, унинг шериги 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Қизни милиция бўлимида ўлдирилишига йўл қўйган милицонерлар 260 минг сом жарима билан қутилган.

2021-йилнинг апрелида Айзада Канатбекова ўғирланиб, ўлдирилган. Уни Замирбек Тенизбаев ўлдирган. Қизнинг ва уни ўғирлаган Тенизбаевнинг жасади Бишкекка яқин жойдаги даладан топилган.

Милициянинг версияси бўйича, Тенизбаев қизни бўғиб, кейин ўз жонига қасд қилган. Кейинчалик Тенгизбаев қизни ўлдиргунча зўрлагани маълум бўлган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Айзада Канатбековани ўғирлашда айбланган беш кишини айбдор деб топган. Уларнинг барчаси 6,5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Ўша вақтда қизни қидирув ишларига етарлича эътибор бермаган милицонерларнинг эътиборсизлиги бугунги кунгача текширилмаган.