Қирғизистоннинг хоккей бўйича терма жамоаси учинчи дивизион ўйинида дунё чемпиони бўлди

187

Қирғизистоннинг хоккей бўйича терма жамоаси В гуруҳидаги учинчи дивизион ўйинида жаҳон чемпиони бўлди. Қирғиз хоккейчилари рақибларнинг барча беш жамоасини ҳам йирик ҳисобда мағлуб қилишди.

Охирги учрашувда қирғизистонликлар Гонконг жамоаси билан ўйин ўтказиб, уларни 2:12 ҳисобида енгди. Бунга қадар қирғиз хоккейчилари Эрон ва Малайзия жамоалари билан ўйин ўтказган. Унда қирғиз жамоаси Эронни 18:0, Малайзияни эса 22:0 ҳисобида ютиб олган.

Турнир 27-февралдан 5-мартгача олти жамоа иштирокида Босния ва Герцеговинада бўлиб ўтди. Турнирга Босния ҳамда Герцегованинг ўзининг ва Сингапурнинг жамоалари ҳам иштирок этди.

Қирғиз терма жамоаси В гуруҳнинг чемпиони бўлгандан кейин келаси йили А гуруҳида ўйнайди. Бу гуруҳда қирғиз спортчилари Туркманистон, Хитойнинг Тайбэйи, Жанубий Африка республикаси, Люксембург, Тайланд ва Шимолий Кореянинг жамоаларига қарши ўйнайди.

2022-йили Қирғизистон терма жамоаси тўртинчи дивизиондаги жамоалар орасида жаҳон чемпиони бўлган.