Садир Жапаров уйи сурдирилиб, тўрт боласи билан кўчада қолган аёл воқеасини суриштиришни ваъда қилди

Садир Жапаров. Сурат ижтимоий тармоқдан олинди.

5-мартда президент Садир Жапаров Ак-Ордо участкасида уй сурдирилиб, тўрт боласи билан кўчада қолган аёлдан хабар олгани борди. Бу ҳақда участканинг квартал бошчиси Мирбек Осмонов «Азаттиқ»қа билдирди.

Унинг айтишича, президент бош прокурор Курманкул Зулушев билан бирга келиб, уйи буздирилган Марал Шаболотовага Бишкекдан уй беришни ваъда қилди.

«Йиғилган яшовчилар асосий муаммони, қизил китоб олишолмаётганини айтди. Ер эгалари тўсқинлик қилиб, шу асосида ер амнистияси бўйича чиққан қарорнинг 27-пунктидаги "жеке менчикке ээлери аркылуу" деган жойини бекор қилиб беришни сўрашди. Президент “қарордаги шу сўзни бекор қилиб, ерни тўғри халққа беринглар” деди. Бундан ташқари, юқори кучланишдаги электр энергияси ҳақидаги масала кўтарилди», — деди Осмонов.

Президентнинг матбуот хизматидан Жапаровни Ак-Ордо участкасига борганини тасдиқлаб, бу воқеани батафсил билиш учун Шаболотова ва турғунлар билан суҳбатлашганини таъкидлади.

«Виждонсиз шахсларнинг фаолияти натижасида шундай муаммо кўп фуқароларда учромоқда. Президент текширув олиб бориш ва барча айбдорларни жавобгарликка тортишни топширди», — деб билдирди Эрбол Султанбаев.

Марал Шаболотованинг уйи қўшниси ёзган ариза асосида 1-март куни кечда бузилиб, тўрт боласи билан кўчада қолган. Бефарқ бўлмаган одамлар вақтинча яшаши учун бўз уй тиклаб беришган.

Олий суддан Шаболотова уйни ноқонуний қуриб олган деб билдиришган. Ҳукумат вакиллари воқеани қонунийлигини текширишини айтиб, вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг ёрдами билан янги уй қуриб беришни ваъда қилишган.