Европа тикланиш ва тараққиёт банки Қирғизистонга Лебединовкадаги кичик ГЭСни реконструкция қилишга 13,8 миллион евро беради. Унинг 5 миллиони — грант. Бу ҳақда 4 мартда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.
Келишувга молия вазири Алмаз Бакетаев билан мазкур банкнинг Евросиё, Яқин шарқ ва Африка ҳудудидаги энергетика бўйича директори Аида Ситдикова қўл қўйди.
Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, Лебединовка ГЭСини реконструкциялаш электр энергияси ишлаб чиқаришни йилига 53,5 ГВт/соатгача ёки 56%га кўпайтиришга имкон беради.
Шунингдек, ГЭС Чуй вилоятининг Аламудун ва Иссиқ-ота туманларидаги 6 минга яқин уйни электр энергияси билан таъминлайди.
ГЭСнинг қуввати 7,6 МВни ташкил қилади. У 1948 йили қурилган, икки гидроагригатдан иборат — бироқ улар эскирган.
«Гидроэлектростанциядаги гидрогенераторларнинг самарадорлиги анча паст, натижада уларнинг электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми оз бўлади (масалан, №2 гидрогенератор 1,8 МВт ишлаб чиқади, бу белгиланган қувватдан 50% паст)”, — дейишди вазирлар маҳкамасидан.
Қирғизистонда энергетика инқирози бор — бу ҳақида ҳукумат бир неча марта билдирган. Президент Садир Жапаров Қирғизистон 2024-2025 йилларга бориб энергетик инқироздан чиқишини айтган.
Энергетикларни аҳолини қишда «электр энергиясини тежашга» чақирган. Бироқ совуқ кучли бўлгани кунлари электр энергиясидан фойдаланиш юқори кўрсатгичга етган.
Сўнгги йилларда қирғиз ҳукумати ГЭСларни қуриш бўйича бир қанча чет эл банклари ва инвесторлар билан шартномаларни имзолаган.