Ўш мэрияси 28-февралда шаҳарнинг 2023-2026-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг ижтимоий муҳофаза дастур лойиҳасининг жамоат муҳокамасини ўтказди.
Муҳокамага Ўш шаҳрининг вице-мэри Марс Исаев, шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари Кушбак Шайиев, шаҳар кенгашининг депутатлари, давлат ва муниципал муассасаларнинг ходимлари, экспертлар, фуқаровий фаоллар, жамоат ташкилотларнинг вакиллари ва маҳаллий турғунлар қатнашди.
Маълумотга кўра, мазкур лойиҳага 13 млрд 136 миллион сом сарфлаш режалаштирилмоқда. Дастурни «Буюк ипак йўлини тиклайлик» деб номлаш таклиф қилинди.
Мэриядан лойиҳанинг вазифаси «иқтисодни ривожлантириш, инвестициялар киритиш учун ёқимли шароитлар тузиш, тоза сув билан узлуксиз таъминлаш, коммунал хизматларни яхшилаш ва барча муниципал ишхоналарни рақамлаштириш ҳамда шаҳарни бошқаришни замонавий тизимини тузиш» эканини айтишди.
«Сумма маҳаллий ва республика бюджетидан, ипотека ва ўз маблағлар ҳисобидан, грант лойиҳалар ва инвестицияларни жалб қилиш орқали ажртилади. Муҳокама давомида иштирокчилар дастур лойиҳасига қўшимча таклифларни киритишди», — деб билдиришди мэриядан.
10-февралда Ўш шаҳар мэрияси шаҳарнинг марказий қисмига охирги деталли режалаштириш лойиҳасини икки ойлик муддатга жамоат муҳокамасига қўйган. Деталли режалаштириш лойиҳаси 3500 гектар ерга ишланган — унда шаҳарнинг истиқболли кенгайтириш чегаралари киритилган.
Жамоат муҳокамаси икки ой давомида мэриянинг, шаҳар кенгаши ва Ўш ҳудудий шаҳар қуриш ва архитектура бўйича бошқармасининг сайтида туради. Бундан ташқари, турли жойларда муҳокамалар ўтказилиши айтилган.
Ўш шаҳрини деталли режалаштириш лойиҳаси бир неча йилдан бери тугатилмас эди — бу орада шаҳарда мэрлар алмашди. Шаҳардаги ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар бу шаҳарда ноқонуний қарорлар чиқиб, ер участкалари берилиб, тартибсизликлар бўлганига сабаб бўлганини айтишган.
Шаҳар ҳукуматидан эса лойиҳани кўрсатилган муддатда битмаслигига коронавирус пандемияси таъсир қилганини билдириб, деталли режалаштириш лойиҳаси 2023-йили тасдиқланиши кутилаётганини таъкидлашган.