Вазирлар маҳкамаси йирик акционерлик жамиятларини бирлаштирувчи «Аманат» холдинг тузиш режасидан бош тортди

186

Вазирлар Маҳкамаси йирик давлат акциядорлик жамиятларини бирлаштирувчи «Аманат» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш режасини рад этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев 1- март куни Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, вазирлар маҳкамаси холдинг тузишдан бош тортганлигининг сабаби, чунки парламент аъзолари бу ғояни қўллаб-қувватламаган.

«Ҳозир “Аманат” йўқ. Қарор лойиҳаси икки комитетдан ўтгандан кейин унга қарши бўлганлар чиқиб, улар тўлиқ ҳисобга олинди, ҳозир эса холдинг йўқ», — дейди Амангелдиев.

Вазирлар маҳкамаси ўтган йилнинг август ойида «Аманат»  холдингни ташкил этиш режасини эълон қилган эди. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад давлат улушига эга маҳаллий компанияларни халқаро фонд бозорига олиб чиқиш экани айтилган.

Ишхона таркибига 16 га яқин акциядорлик жамиятлари қўшилиши таъкидланган, шулар қаторида «Кыргызалтын», «Кыргыз нефтегаз» ҳамда «Манас» ААК ҳам мавжуд.

Давлат мулкини бошқариш жамғармаси миллий холдинг капитали 100 миллион сомдан юқои бўлади деб баҳоланаётганини таъкидлаган.

Муаллиф: Айзада Кубаничбекова